Тошкент вилояти ва Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида бизнес-форум ўтказилади

    Бизнес 9 сентябр 2024 535

    Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Шинжон-Уйғур автоном районининг Савдо саноат палатаси раҳбари ҳамда Хитойнинг бир қатор йирик компания вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Дастлаб меҳмонлар вилоятда қулай сармоявий муҳит яратилгани, туризм, қурилиш, коммунал, энергетика, енгил саноат, кимё ҳамда бошқа соҳалардаги ривожланишлар билан таништирилди.

    Ўз навбатида Шинжон-Уйғур автоном районининг Савдо саноат палатаси раҳбари ҳам вилоят ҳудудида бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширишни режа қилинганини таъкидлади. Хусусан, жорий йил йил якунида икки томон ўртасида ўзаро бизнес-форум ўтказишга келишилди.

    Шу билан бирга Хитойнинг бир қатор компания вакиллари ҳам ўзларининг Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш, заргарлик, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги соҳалари ва тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истаклари борлигини билдириб, лойиҳалари тақдимотини ўтказди.

    Зойир Мирзаев мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаб, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорлик йўналишларини яна кўриб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates