Tабиий газдан 688 млн. сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

    Тошкент вилоятида 3 та юридик истеъмолчининг шартнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз газ тармоғига уланиши натижасида 688 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар ушланди.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Тошкент вилоятида "Ўзенергоинспекция" Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор назорат тадбирларида истеъмолчиларнинг шартнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

    Хусусан, ўтказилган назорат тадбирларида Чиноз туманида жойлашган Нефтни қайта ишлаш заводи (271,1 млн сўм), Зангиота туманида жойлашган “Ш.-Б. А." фермер хўжалиги (209,6 млн сўм) ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро M.A. га қарашли фермер хўжалиги (208 млн сўм) томонидан жами 688 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates