Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур акцияда республика ва вилоят корхона ташкилот ходимлари раҳбарлари, масъуллар, нуронийлар, маҳалла фаоллари, депутатлар, ёшлардан иборат 2000 дан ортиқ иштирокчилар 1000 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда йилига 16 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали ҳудудлардаги яшил майдонларни ҳозирги 18 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилган.
2023-2024 йилларда вилоятнинг 50,8 гектар майдонида “Яшил жамоат парклари” ташкил этилади. Бунда, 20 мингдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилади. Мазкур тадбирларни амалга оширишда вилоят худудидаги 6 та Ўрмон хўжаликларидаги кўчатхоналарда парваришланаётган 15 млн 568 минг туп, шунингдек, хусусий кўчат етиштирувчи 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларидаги 10 миллион дона кўчат захираларимиз мавжуд.














