Тошкентда 10 қаватли уй томига қўшимча уй қуриб олингани ростми?

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 10 қаватли турар жой том қисмида янги уй қурилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Жорий йилнинг 10 июль куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур манзилда ўрганиш ишлари олиб борган.

    Унга кўра, 96-хонадон мулкдори кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлган мансарданинг ён қисмига ўзбошимчалик билан қўшимча қурилма қуриб олгани аниқланган.

    Инспекция томонидан ўз ваколати доирасида фуқарога 15 кун муддат ичида, яъни 25 июль кунига қадар бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

    Шунингдек, унга МЖтКнинг 159-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилган.

    "Тартибга кўра белгиланган мажбурий кўрсатма талаблари фуқаро томонидан бажарилмаган тақдирда ФИБ судга мажбурий тартибда бартараф этиш тўғрисида даъво аризаси киритилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates