Тошкентда 5 кунда мингдан ортиқ наркограффити ўчирилди

    Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалари савдосига қарши «Долзарб 15 кунлик» бўлиб ўтмоқда.

    Жамиятнинг глобал муаммоларидан бири гиёҳвандликдир. Бутун дунёда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши тинимсиз кураш олиб бормоқда.

    Жиноятчилар ўз маҳсулотарини янги технологиялар ёрдамида сотувчидан харидоргача етказиб бериш механизмини такомиллаштирмоқда. Улардан бири интернет-дўконлар бўлиб, улар веб-сайт манзиллари тасвирланган граффити усулида ёки QR-кодли варақалар тарқатиш йўли билан реклама қилинади.

    Уларга қарши курашиш мақсадида пойтахт ҳудудида олиб борилаётган “Долзарб 15 кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

    6-10 апрель кунлари рақамларига назар солсак:

    102 та ноқонуний ҳолатлари аниқланиб, уларга чек қўйилди.

    Ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган моддаларнинг умумий миқдори 384,7 граммни ташкил этди, шундан 192,02 грамм гиёҳвандлик воситалари, 192,68 грамм синтетик моддалардир. Тадбир давомида 701 дона кучли таъсир этувчи воситалар аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.

    Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни яшириш орқали сотиш (“Закладка”) билан боғлиқ 74 та холат аниқланди.

    1 775 тадан ортиқ «наркограффити» ёзувлар аниқланиб, барчаси ўчиртирилди. Бу йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates