АҚШ орзусида юрган фуқаро "чув" тушди

    Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида фирибгар Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига фуқародан 40 000 АҚШ доллари талаб қилган.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

    Маълумотларга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates