Тошкентда аёл 2 ўғлини танишига ташлаб кетди, улар болалар уйига жойлаштирилди

    Болалар омбудсмани Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Қ.Н. (аёл)дан мурожаат келиб тушганини маълум қилди.

    Аёл ўз мурожаатида Қ.Н. ижтимоий тармоқ орқали танишган М.М. (аёл) унинг ишончига кириб, ўзининг 2 нафар гўдак боласини (жорий йилда туғилган 2 ойлик гўдак ва 2022 йилда туғилган ўғил болалар) ташлаб кетганини билдирган.

    М.М. 45 кун аввал ташлаб кетган болаларни Қ.Н. ўзи боқиб келаётгани, шу муддат ичида она бирон марта ҳам болалардан хабар олмаганини баён этган.

    Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    Ҳозирда 2 нафар гўдак Болалар уйига (3 ёшгача болалар учун умумий типдаги) вақтинча жойлаштирилди.

    Ҳозирда М.М. билан алоқа ўрнатилган бўлиб, унинг қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмагани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

    Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради.

    Бу борада қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates