Тошкентда аёллар учун «Digital Internship Program» дастури старт олди

    Кейинги авлод 8 ноябр 2022 1349

    Тошкентда янги «Digital Internship Program» (DIP) лойиҳаси – ИТ соҳаси битирувчилари ва бошланғич босқичдаги ёш мутахассислар учун амалиёт дастури ишга туширилди.

    DIP – Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-Park, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда БМТТДнинг қўшма ташаббуси бўлиб, фуқаролар, айниқса аёллар рақамли тадбиркорлик кўникмаларини, рақамли воситаларни шакллантириш, қулай муҳит яратиш орқали ёш аёллар ўртасида IT йўналишидаги касбларни оммалаштиришга қаратилган.

    Тадбирда DIP лойиҳаси куратори Муяссар Шерматова, IT-Park ходимлар билан ишлаш бўйича менежерлар Зафар Мирсамадов ва Шахноза Амирханова келгусида ишга жойлашиш имконияти билан ёш мутахассисларни амалиёт ўташ учун қабул қилишга тайёр эканликларини билдирган IT -компаниялар, шунингдек, DIP дастури учун танловдан ўтган номзодлар иштирок этди.

    Муяссар Шерматова иштирокчиларга дастурнинг асосий йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг IT -компаниялар раҳбарлари корхоналар фаолияти ва меҳнат шароитлари ҳақида сўз юритди.

    Эслатиб ўтамиз, номзодларни саралаш 2 босқичдан иборат бўлди: биринчи босқичда умумий ва тор профиль йўналишидаги тест топшириқлари; иккинчиси IT-Park ва IT -компаниялар иштирокида интервью шаклида ўтказилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates