Тошкентда бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди

    Ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.

    Жорий йилнинг 16 январь куни тахминан соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, туманнинг 1-Тонг кўчасида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси ҳушсиз ҳолда ўз яшаш хонадонида топилганлиги ҳолати юзасидан хабар келиб тушган.

    Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи чиққан ва жой ҳамда ҳушсиз таналар кўздан кечирилган вақтда фуқаролар – 38 ёшли М.Н. (аёл) ва 4 ёшли С.С. (аёл) лар вафот этганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    Шунингдек, РШТЁИМнинг токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб борилган 40 ёшли З.А. (эркак) ҳам кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамасдан 17 январь куни вафот этган.

    Бундан ташқари фуқаролар 2011 йилда туғилган М.С. (аёл) ҳамда 2023 йилда туғилган Ф.С. (аёл) лар ҳушсиз холатда топилиб, РШТЁИМнинг Токсикология жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

    Ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates