Шунингдек, чиқиндилар соҳасидаги шикоят ва мурожаатлар энди Xalqnazorati.uz платформаси орқали марказлаштирилган тарзда қабул қилинади.
2026-йил 1-январдан бошлаб тизим янада кенгайтирилади:
- ҳар бир маҳаллага чиқинди ташувчи техниканинг келиш вақти ҳамда йўналиши онлайн кузатилади; Маҳаллаларни контейнерлар билан таъминлаш бўйича икки йиллик дастур жорий этилади;Кунлик чиқинди ҳажми очиқ эълон қилинади;
- фуқаролар хизмат сифатини баҳолай олади;
- юридик ташкилотлар билан шартномалар ижроси онлайн назорат қилинади.
Мазкур ташаббуслар пойтахтда чиқиндиларни бошқариш тизимини шаффоф, қулай ва самарали қилишга хизмат қилади.









