Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, шу йилнинг 10 апрель куни соат 14:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлида “Газел“ русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган ва 2 нафар йўловчига биринчи ёрдам кўрсатилган.









