Тошкентда Ҳиндистон компанияси илмий тадқиқот институтининг филиали очилади

    Халқаро ҳамкорлик 2 август 2023 1170

    Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Ҳиндистоннинг Nath Bio-Genes компанияси Марказий Осиё бўйича директори доктор В. Кулкарни ва Ҳиндистон экспорт қилувчи ташкилотлар федерацияси раиси Нанда Кагливалар билан учрашди.

    Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш, хусусан, элита уруғчилик ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон пахтачилигида 50 центнердан 70 центнергача ҳосил берадиган элита уруғларни яратиш, бунда Ҳиндистоннинг илғор технологияларидан фойдаланиш ҳамда пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этиш ҳақида фикр алмашилди.

    Шунингдек учрашувда сабзавотчиликни ривожлаштириш бўйича Nath Bio-Genes компаниясининг замонавий технологиялар асосида яратилган уруғ навларини сентябрь ойида Ўзбекистонга олиб келиш ва юртимизда компаниянинг илмий тадқиқот институти Тошкент филиалини очиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақидаги фикрлар ҳам ўртага ташланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates