Пойтахтда сув ва канализация нархи ошиши кутилмоқда

    Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда  оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" корхонаси маълум қилди.

    Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилди.

    "Шу ўринда бир жиҳатга эътиборни қаратишни истардик. Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда.

    Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.

    Ундан ташқари якуний хулосалар бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates