Тошкентда жанжал сабаб ҳайдовчи “Gentra”ни одамлар устига ҳайдади

    Ижтимоий тармоқларда жанжал сабаб ҳайдовчи “Gentra” русумли автотранспорт воситасини одамлар устига ҳайдагани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Маълумотларга кўра воқеа шу йилнинг 7 феврал куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида тунги соат 03:20 ларда содир бўлган.

    Пойтахт ЙҲХБнинг маълум қилишича, бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб жанжаллашиши оқибатида оқ “Gentra” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган. Шундан сўнг жанжал иштирокчилари уларга қарата келаётган автомобилга чап берган ва машина ортга қайтганида икки киши унга қарата тош отган.

    Жанжалда иштирок этган барча фуқаролар туман ички ишлар бўлимига топширилган ва автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

    Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates