Тошкентда камералар автобус йўлакларида тўхтаган машиналарга бир кунда 175 та жарима қўллади

    Транспорт 26 декабр 2023 377

    Ҳозирда мазкур 30 та интеллектуал видеокузатув камераларининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларига ўрнатилганларидан 5 таси тўлиқ ишга туширилди.

    Жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” маркази, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Идоралараро тезкор штаби ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус А йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 30 таси объектларда ўрнатилди.

    Ҳозирда мазкур 30 та интеллектуал видеокузатув камераларининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларига ўрнатилганларидан 5 таси тўлиқ ишга туширилди.

    2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда МЖтКнинг 128/6-моддасига асосан, БҲМнинг икки баробари - 680 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates