Тошкентда эркак 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирди

    Яшнободда 31 ёшли аввал судланган эркак ўзи билан бирга яшайдиган аёл билан жанжаллашиб, унинг 3 ёшли ўғлини пичоқлаган. Бола воқеа жойида вафот этган.

    Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

    Қайд этилишича шу йилнинг 9 июль куни Яшнобод тумани, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 30 ёшли эркак ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёли билан жанжаллашиб қолган.

    Жанжал оқибатида эркак аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

    Ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

    Шунингдек жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2 қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, оилали, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланган, ишсиз) нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

    Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. М.га нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш белгиланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates