Тошкентда “Nexia-3” ЙТҲ учраб ёниб кетди

    Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида “Nexia-3” русумли транспорт воситаси бетон тўсиққа урилиши оқибатида ёниб кетди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа шу йилнинг 31 октябр куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, туманнинг Аҳмад Дониш кўчаси Ломбард қаршисида “Nexia-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2004 йилда туғилган А.А. руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиқ урилиши оқибатида ёнғин юзага келган.

    Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

    ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

    Ҳозирда ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates