Тадбирда Кореянинг Кичик ва ўрта бизнес учун технологиялар ва ахборотни илгари суриш агентлиги (TIPA) вице-президенти бошчилигидаги 11 та Корея компанияси иштирок этди.
Бизнес-форумда Савдо-саноат палатаси Раиси маслаҳатчиси Саидкомил Саидназирхонов ҳамда республикамизнинг фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби соҳаларининг 30 дан ортиқ йирик тадбиркорлари ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси аъзолари ва Кореянинг етакчи корхоналари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор шартномалар имзолади. Шунингдек, бизнес-форум доирасида Палата аъзолари ва Корея ишбилармон доиралари ўртасида B2B форматида учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.