Ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг. бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган (“999,9” асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С ва Р.Л.га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 35 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.









