Тошкентда “Skuter” ҳайдовчиси “Damas” уриб юборишидан ҳалок бўлди

    ЙТҲ оқибатида “Damas” русумли автотранспорт воситаси ағдарилиб кетган.

    Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 2 июнь куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Меҳригиё кўчалари чорраҳасида “Damas” русумли транспорт воситаси ва “Skuter” мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида “Skuter” мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates