Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 19 июль куни кеч соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 1 уй қаршисида 2004 йилда туғилган (эркак) Д.Р. Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1960 йилда туғилган (аёл) Г.Ш.ни уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.