Тошкентда «Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги» бошланди

    Бизнес 18 август 2022 2050

    Жорий йил 17 августда «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг «Ballroom» залида «Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги» доирасида I-панель мунозараси бўлиб ўтди.

    Тадбирнинг шижоаткор муҳити иқтисодиётни ривожлантириш, савдо ва инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш мақсадида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларини, бизнес ва халқаро молия ташкилотларининг вакилларини мулоқот қилишга чорлаб турди.

    Маълумки, 2021 йилдан бошлаб 20 август мамлакатда «Тадбиркорлар куни» сифатида нишонланиб келинади. Бизнес билан учрашувлар анъанавий тарзда ўтказиляпти. Ҳар йили очиқ мулоқот шаклида энг долзарб муаммолар муҳокама этилади, тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларнинг янги йўналишлари ва ноанъанавий ғоялари илгари сурилади.

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ўз нутқида иштирокчиларнинг эътиборини мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижаларига қаратди.

    Соз пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, банк-молия тизимини трансформациялаш, инвесторлар учун қўшимча имтиёз ва преференциялар, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясида белгиланган устувор вазифалар мажмуини амалга ошириш ҳақида боряпти.

    Панель мунозараси давомида вазирлик ва идоралар раҳбарлари бизнесни бошлашда стартаплар ва инновацион ғояларни рўёбга чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш, субсидиялар бериш орқали тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича чоралар кўриш ва бошқа шу каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб беришди.

    Ўз навбатида, бизнес вакиллари хорижий инвестицияларни жалб этиш, юқори технологияларни жорий этиш, электрон савдо майдончаларини ва умуман IT-тармоғини ривожлантириш учун мамлакатда яратилган имкониятлар ҳақида фикр алмашди.

    Шунингдек, шу куни хусусийлаштириш, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, солиқ тизимини янада ислоҳ қилиш, Ўзбекистоннинг халқаро тузилмаларга интеграциялашуви ва бошқа масалалар муҳокамасига бағишланган панель мунозаралари ўтказилди.

    Бундан ташқари, мулоқотнинг биринчи кунида маърузачилар давлат харидлари соҳасидаги тенденциялар, мамлакат қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши, тадбиркорлик соҳасида рақамлаштириш жараёни суръатларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

    Мулоқот вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар ва ишбилармон доиралар вакилларини бугунги кунда тадбиркорларни қизиқтирган энг долзарб масалалар атрофида бирлаштирди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Шундай қилиб, панель мунозаралари тадбиркорларнинг муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш учун муҳим платформага айланди. Бундан ташқари, «Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги»нинг биринчи кунида ишбилармонларнинг фикрлари, таклифлари ва ташаббуслари кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Таҳлил натижасида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилашнинг янги самарали механизмлари ишлаб чиқилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates