Тошкентда айрим автобуслар йўналиши ўзгарди

    Тошкент шаҳрида 28 февралдан бошлаб бир қатор автобус йўналишлари оралиқ ҳаракатлари ўзгартирилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, бу йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан:

    32-сонли (“4-автобус саройи” филиалига бириктирилган) Сергели 6-а мавзеси–Гулобод кўчаси автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Фурқат–Алишер Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали;

    56-сонли (“7-автобус саройи”) Чорсу савдо маркази–“Тариқтешар” маҳалласи йўналишининг оралиқ ҳаракати Ислом Каримов–Фурқат кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали;

    84-сонли (“4-автобус саройи”) Обод турмуш–Гулобод кўчаси йўналишининг оралиқ ҳаракати Новза–Бунёдкор ва Фурқат–Алишер Навоий кўчалари кесишмаларида ташкил этилган янги чорраҳалар орқали;

    112-сонли (“12-автобус саройи”) Олчазор маҳалласи—Food city савдо мажмуаси автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Қипчоқ кўчасидан Турсунзода, Шокирариқ кўчалари орқали этиб белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates