«North-Western Cargo International Airlines» (NWCIA) авиакомпаниясининг Boeing 757-200 ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 10:07 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, ҳаво кемаси сув аркаси билан кутиб олинди.
Сиань — Тошкент — Сиань йўналиши бўйича парвозлар юк кўтариш қуввати 25 тоннагача бўлган Boeing 757-200 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади, кейинчалик парвозлар сони ҳафтасига уч мартага етказилади, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
«North-Western Cargo International Airlines» (NWCIA) компанияси штаб-квартираси Сиань шаҳрида жойлашган Хитойнинг юк ташувчи авиакомпаниясидир.