Тошкентдаги “Буюк Турон” кўприги машиналар ҳаракати учун 2 ойга ёпилди

    Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

    20 июнь соат 21:00дан бошлаб, 2024 йил 1 август кунига қадар Темур Малик кўчасининг Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги кўприк, “Буюк Турон” кўприги автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.

    Автоуловлар ҳаракатида: Буюк Ипак йўлидан ҳаракатланаётган автоуловлар Темур Малик йўли билан айланиб ўтиб, ўз ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлади. Автоуловларнинг ҳаракатини тартибга келтириш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди.