Тошкентдаги корхоналарнинг бирида ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Маълум қилинишича, 3 ноябрь куни соат 10:40 да тумандаги Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

    Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 11:54 батамом ўчирилган.

    Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

    “Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан”, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates