Тошкентдан жўнаш: 17:15 (Тошкент вақти билан)
Урумчига етиб келиш: 22:40 (Урумчи вақти билан)
Урумчидан жўнаш: шанба куни соат 00:10 (Урумчи вақти билан)
Тошкентга етиб келиш: шанба куни соат 00:05 (Тошкент вақти билан)
Тошкент – Урумчи йўналиши бўйича авиачипталар нархи 2 738 000 сўмдан, Тошкент – Урумчи – Тошкент йўналишида эса 4 867 000 сўмдан бошланади, деб хабар беради “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати.
Мазкур хабар орқали авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти орқали 3% чегирма билан, шунингдек, “UzAirways” мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлигини маълум қилади.