Товар ва хизматларнинг бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби жорий этилади

    “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ агар битим нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда, юридик шахснинг мол-мулкидан шахсий мақсадларда фойдаланишда ва товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда) қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тасдиқланган.

    Қуйидагиларни назарда тутувчи “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланади:

    • товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархини аниқлашда фойдаланиладиган усуллар ҳамда уларни қўллаш тартиби;
    • товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиққан ҳолда қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ базасини аниқлаш тартиби.

    Белгиланишича, мазкур қарор талаблари тажриба тариқасида қуйидаги товарларга нисбатан татбиқ этилади:

    • 2024 йил 1 августдан эътиборан – кўчмас мулк объектлари, биржа ва (ёки) давлат харидлари учун электрон платформаларда сотиладиган товарларга;
    • 2024 йил 1 октябрдан эътиборан – рақамли идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларга.

    Солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январга қадар мазкур тажриба натижаларидан келиб чиқиб, ушбу тартибни барча товарларга (хизматларга) қўллаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти 2024 йил 1 июлга қадар:

    • давлат харидлари ва биржа савдолари иштирокчилари томонидан тузилган шартнома маълумотларини (ҳар бир лот ва товарлар номенклатураси кесимида);
    • давлат харидлари ва биржа савдолари иштирокчилари томонидан тузилган шартномаларнинг ижроси бўйича электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини ўзларининг ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда ўзаро реал вақт режимида алмашишни йўлга қўяди.
    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates