Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Socialда ёзди, деб хабар беради report.az.
“Исроил ва Эрон 12 соатлик тўлиқ ўт очишни тўхтатишга келишиб олишди (ҳозирги вақтдан тахминан 6 соатдан сўнг, Исроил ва Эрон жорий ва якуний амалиётларини тугатгандан сўнг!) ва бу пайтда уруш тугаган деб ҳисобланади”, деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Эрон биринчи бўлиб “12 соатда” ўт очишни тўхтатади, шундан сўнг Исроил ҳам худди шундай қилади.
“24 соатда дунё йиллар давомида давом этиши ва бутун Яқин Шарқни вайрон қилиши мумкин бўлган 12 кунлик уруш тугашини нишонлайди”, дея қўшимча қилди у.









