Транспорт вазири Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан учрашди

    Жорий йил 7 июнда Транспорт вазири Илҳом Махкамов Пекин шаҳрида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулин билан учрашди.

    Учрашувда томонлар мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро транспорт ва транзит йўлакларини ташкил этиш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалар юзасидан фикр алмашди.

    Ву Фулин жаноблари Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича 6 июнда имзоланган битимни юқори баҳолади. Мазкур лойиҳа бутун минтақа транзит салоҳиятининг ошиши, Европа ва Осиё ўртасида муҳим кўприк сифатида хизмат қилишига ишонч билдирди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    – Хитой Экспорт-импорт банки томонлар ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича молиялаштириш шартлари келишилиб, аниқ таклифлар тақдим этилганидан сўнг, банк молиявий кўмак масаласида ҳамкорлик қилишга бутунлай тайёр, – деди Ву Фулин.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates