Учрашувда Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида транспорт-коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қисқа ва қулай бўлган транспорт коридорларини ташкил этиш, транзит ташувларини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Транспорт вазирларининг “Хитой – Марказий Осиё” биринчи учрашувда эришилган келишувларни биргаликда амалга ошириш ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида транспорт соҳасида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида фаол ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида давлатлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.