ТТEСИ талабалари ўқишни хорижда давом эттиради

    Таълим 15 декабр 2023 973

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Даврон Вахабов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мюнг Сеоп билан учрашув ўтказди.

    Ҳозирги кунда Савдо-саноат палатаси ва KOICA ўртасида бюджети 5,5 миллион доллар бўлган “Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни яратиш ва тадбиркорликнинг ўсишини рағбатлантириш” лойиҳа муваффақиятли амалга ошириб келиняпти.

    Лойиҳа Кореянинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда иш бошлаган тадбиркорларга бизнес ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришга қаратилган.

    Бугунги учрашувда томонлар ТТEСИнинг рақамлаштириш жараёнини бошлаш ҳамда унинг келажакдаги истиқболлари хусусида суҳбат қурди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    Музокаралар натижасида институт талабалари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Даврон Вахабов ташаббуси билан Кореянинг тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларидаги энг илғор ва рейтинги баланд олий ўқув юртлари билан ТТEСИ ўртасида «2+2» ўқув дастурини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Яъни талабалар 1-, 2-курсларни ўз юртида ўқиса, 3-, 4-курслардаги таълим хорижда олиб борилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates