Туманлараро перинатал маркази иш бошлади

    Ромитанда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли, бир вақтнинг ўзида 70 нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази тантанали очилди.

    Тадбирда Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Аскар Баҳронов, туман ҳокими Умиджон Барноёв бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тиббиёт маркази врач ва ҳамширалари, жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

    Марказнинг рамзий лентаси қирқилиб, меҳмонлар туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Перинатал марказни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 1 нафар неонатолог врач Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида малака ошириб қайтган бўлса, 3 нафар реаниматолог, акушер-гинеколог ва неонатолог мутахассислар Хоразм вилоятида россиялик мутахассислар томонидан ўқитилди.

    Ромитан туман туманлараро перинатал маркази Ромитан, Пешку ва Бухоро туманларидан келган тиббий хизмат олишга муҳтож ҳомиладор, туғиш ёшидаги аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates