Дастлаб, Самарқанд шаҳрида ташкил этилган «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети фаолияти, талабалар учун яратилган шароитлар, таълим дастурлари, кадрлар малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Орзу Маҳмудов гастрономик кўчасида олиб борилган архитектура қурилиши ишлари юзасидан тақдимот ўтказилди, гастрономик кўча бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, у ерда туристлар учун яратилган қулайликлар ва туризм хизматлари ҳақида батафсил тўхтаб ўтилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.