Битим тажриба алмашиш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва ёш мутахассисларнинг инновацион ғояларини ривожлантириш мақсадида тузилди. Ҳамкорликнинг асосий жиҳати малакали кадрлар тайёрлашдир — ТХВУ талабалари ва битирувчилари Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларида амалиёт дастурларида қатнашиш, амалий тажриба орттириш ва соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳамкорлик доирасида туризм соҳасидаги мутахассислар билан маърузалар, семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этилиб, билим алмашиш жараёни йўлга қўйилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.