Туризм соҳаси вакиллари Ирландияда малака оширяпти

    Таълим 13 октябр 2022 1592

    Юртимизнинг бир қатор туризм соҳаси вакиллари Ирландиянинг Дублин технологиялар университетида малака оширяпти.

    Малака ошираётган мутахассислари орасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети масъул ходимлари, Хива туризм ва маданий мерос техникуми, Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми ва Андижон туризм ва сервис коллежининг мутахассислик фанлари ўқитувчилари бор.

    Мазкур тадбир Германия халқаро ҳамжамияти (GIS) томонидан ташкил этилган.

    Ўқув жараёнида Ирландиянинг таълим тизими, хусусан, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳа бўйича назария ва амалиёт ўртасидаги интеграция, Ирландия давлатининг туризм соҳасининг коронавирус пандемиясидан кейинги ривожланиш ҳолатини ўрганиш режалаштирилган.

    Иштирокчиларнинг малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлари Германия халқаро ҳамжамияти (GIS) томонидан қопланди деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates