Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллари Қирғизистон Президенти билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 9 август 2022 1773

    Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтяпти.

    Йиғилиш доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров иштирокчилар билан учрашди.

    Унда Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгашининг Ўзбекистондаги аъзоси, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этди.

    Садир Жапаров ёши улуғлар жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлаб, глобаллашув даврида ташкил этилган Оқсоқоллар Кенгаши дунёдаги энг кучли уюшмалардан бирига айланишига ишонч билдирди.

    Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон оқсоқоли билан суҳбат давомида Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўрганлари дунёқарашини тамоман ўзгартириб юборганини, очиқ бошқарувда Шавкат Мирзиёевдан кўп нарса ўрганганини таъкидлаган.

    Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида барча масалалар ҳал бўлгани ҳақида фикр билдирилди.

    Садир Жапаров жорий йил Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида албатта иштирок этиши ва ушбу Саммит юқори даражада ўтказилишига ишонч билдирди.

    Оқсоқоллар Кенгашининг йиғилиши давом этади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates