Туркия билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатимизга ташриф билан келган Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуҳ Йилмазни қабул қилди.

    ТИВ маълумотига кўра, томонлар жадал ривожланаётган Ўзбекистон–Туркия муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга оширишнинг бориши, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларни муҳокама қилдилар.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида тегишли вазирлик ва идоралар иштирокида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

    Сиёсий маслаҳатлашувларга икки мамлакат ташқи ишлар вазир ўринбосарлари раислик қилдилар.

    2024 йил июнь ойида Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги Стратегик шериклик кенгашининг 3-йиғилиши доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Барча соҳаларда ривожланаётган алоқаларни ҳисобга олган ҳолда муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

    Кўп томонлама тузилмалар, биринчи навбатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates