Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шу ўринда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга юқори даражада эътибор қаратилаётганини таъкидлаш ўринли.
Олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилаётгани бугун ўз натижасини бермоқда. Буни мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсганида ҳам кўриш мумкин. Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим кучга кирди. Қўшма корхоналар сони икки минг беш юзтадан ошиб кетди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ана шундай алоқаларнинг кенг кўламда, изчил давом этишида муҳим аҳамиятга эга.