Бу ҳақда Ўзбекистоннинг истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Норасмий маълумотларга кўра 2025 йил февраль ойининг бошидан шу кунга қадар 150 дан ортиқ хорижий фуқаролар аэропортларда ушбу янги қоидалар ҳақида олдиндан хабардор бўлмагани сабабли муаммоларга дуч келди.
Олдин Туркияда қонуний қолиш муддатини оширган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олиш бўйича рад жавоби олган хорижий фуқаролар мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) орқали қайтиб келишлари ва 10 кун ичида янги ариза топширишлари мумкин эди.
Энди эса бу имконият тўлиқ бекор қилинди.
Эндиликда ўз вақтида чиқиб кетмаган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олишда рад этилган фуқаролар дарҳол Туркияга қайтолмайди.
Янги қоидаларга мувофиқ, фуқароликка қараб, Туркияга кириш тақиқи 3 ойдан 6 ойгача бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан Бош косулхона Туркияга келиш ниятида бўлган ватандошларни ушбу киритилган ўзгаришни инобатга олишга чақирди.
- Туркияга сафар қилишдан олдин мазкур давлат миграция қоидалари билан танишинг!
- Ҳужжатларингизда муаммо йўқлигига ишонч ҳосил қилинг!
- Агар қонуний қолиш муддати тугаган бўлса ёки яшаш гувоҳномаси (икамет изни) олишда рад этилган бўлса ушбу мамлакатни қонуни ҳурмат қилган ҳолда тарк этинг, зеро бу турдаги қоидабузарликлар Туркияга қайтиш имкониятинингизни чеклаб қўйилишига сабаб бўлиши мумкин!