Туркияда сайёҳлик кемасида ёнғин содир бўлди

    Туркиянинг Мармарис курорти қирғоқларида сайёҳлик кемаси ёниб кетди, тўрт нафар йўловчи шифохонага ётқизилди, деб хабар берди DHA ахборот агентлиги.

    Йигирма метрли ёғоч кема номаълум сабаб билан соат 16.00 да ёниб кетди.

    “Хорижий сайёҳларнинг бир қисми ёнаётган кемадан сакраган, иккинчи қисмини эса яқин атрофдаги яхталар, кемалар ва қирғоқ қўриқлаш экипажи қутқариб қолди”, дейилади агентлик хабарида.

    Унга кўра, кемадан 39 киши эвакуация қилинди, куйиш жароҳати олган тўрт нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Кемадаги ёнғин қирғоқ хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates