Туркияга кирувчилардан бармоқ излари олинади

    Туркия ҳукумати мамлакатга кираётган ҳар бир шахсдан бармоқ изларини олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди ИИВ раҳбари Али Ерликая сўзларидан иқтибос келтиради Sabah газетаси.

    “Ички ишлар вазири Ерликая келажак учун муҳим лойиҳа ҳақида маълум қилди ва Туркияга киргандан сўнг АҚШ ва Буюк Британиядаги каби бармоқ излари олинишини айтди”, дейилади нашрда.

    Бундан ташқари, вазирнинг қўшимча қилишича, вақтинчалик ҳимояланган мақом олганларнинг, хусусан, сурияликларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларини чипталаш режалаштирилган.

    Ерликаянинг сўзларига кўра, бундай сертификатларни қалбакилаштиришнинг иложи бўлмайди.

    Ўтган ҳафта Ички ишлар вазирлиги раҳбари уч миллиондан ортиқ суриялик қочқиннинг 700 мингдан ортиғи улар кўрсатган рўйхатга олиш манзилларида яшамаслигини айтди. Шу сабабли улар баъзи давлат хизматларидан маҳрум бўлишлари мумкин. Туркиядаги хорижликлар манзили ўзгарганлиги тўғрисида маъмуриятни хабардор қилиши шарт, халқаро ҳимоя остидаги суриялик қочқинларнинг эса улар рўйхатдан ўтган вилоятни тарк этиши тақиқланади, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates