Хабарингиз бор, юртимизда XV Тошкент халқаро кинофестивали бошланишига 2 кун қолди. Туркиялик хонанда Айла Челик ҳам мазкур нуфузи тадбир меҳмони бўлади.
“Бағдат”, “Даҳа би ашк”, “Ашк тутар бени”, “Севиёруз Ҳала”, “Межбур” каби мусиқий тароналари билан юртдошларимизга яхши таниш бўлган хонанда Айла Челикнинг кинофестивал доирасида Ўзбекистонга ташриф буюриши мухлислар учун қувончли хабар дейиш мумкин.
У кинофестивал тадбирларида, жумладан “Турк киноси кунлари”да иштирок этиши ва мусиқий чиқишлар қилиши кутилмоқда!