“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

    Маданият 29 ноябр 2021 1556

    Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Рашид Маликов режиссёрлигида суратга олинган “Тутқунлик”  (“Неволя”) бадиий фильми Россияда бўлиб ўтган “Волоколамский рубеж” ҳарбий-ватанпарварлик кинофестивалида “Гран-при” бош соврини билан тақдирланди, дея хабар беради Агентлик ахборот хизмати.

    Мазкур кинофестиваль 2004 йилдан буён ўтказилиб келинади. Унда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар саралаб олинади.

    «Туткунлик» фильми реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда Яқин Шарқдаги уруш ўчоғидан ватандошларимизни қайтарилиши акс эттирилган. 2019-2020 йиллар ўтказилган мазкур «Меҳр» операцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган.

    Маълумот учун, “Тутқунлик” кинокартинаси яқинда Туркиянинг “Коркут Ата” халқаро кинофестивалида ҳам иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатининг махсус совринига сазовор бўлган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates