Қайд этилишича, мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилиб, ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистон У-20 терма жамоаси эртанги баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 13 февраль Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжендаги "Ёшлар футбол базаси" 1 майдонида старт олади.