Уч йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Пекин ўртасидаги авиақатновлар тикланди

    Хитойга боришдан 48 соат олдин COVID-19 тестидан ўтиш, тест салбий бўлиши керак – бу Хитойга киришнинг ягона талабидир.

    Тошкентдан Хитой пойтахтига мунтазам ҳаво қатновлари COVID-19 коронавирус пандемияси бошланиши билан вақтинча тўхтатилган эди.

    Тошкент – Пекин – Тошкент ҳаво қатновлари ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади. Авиакомпания жорий йилнинг февраль ойидан авиақатновларни ҳафтада икки маротаба бажаришни режалаштирган.

    «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси йўловчиларга Пекинга боришлари учун қуйидаги талабларни эслатиб ўтган:

    -виза (меҳнат, таълим, саёҳат ва бошқалар);

    -Хитойга боришдан 48 соат олдин COVID-19 тестидан ўтиш, тест салбий бўлиши керак – бу Хитойга киришнинг ягона талабидир.