Шунингдек, келгуси йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 90 йиллигини кенг нишонлаш режалаштириляпти.
Президентимизнинг тегишли Фармони билан “Мумтоз ва замонавий адабиётимизни янада оммалаштириш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан 300 жилддан иборат нашр этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси тайёрланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 300 жилддан иборат “Ўзбек адабиёти хазинасидан” номли асарлар тўпламини нашр этиш борасидаги мақсад-вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бир гуруҳ ижодкорлар иштирокидаги музокарада ушбу муҳим вазифалар ижросини таъминлашга эътибор қаратилди.
Айни дамда Фанлар академияси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси томонидан 300 жилднинг рўйхати шакллантирилди ва бу ишчи гуруҳ аъзоларига маълум қилинди. Ижодкорлар адиблар ва асарлар тартиби бўйича ўзларининг таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, келгуси йил – 1924 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 90 йиллиги нишонланади. Мазкур санани нишонлаш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.