Воқеа душанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 атрофида содир бўлди. Барча жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилди.
Транспорт компанияси маълумотларига кўра, воқеа содир бўлган ҳудудда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган.
Воқеа жойида полиция ва қутқарувчилар иш олиб боришда давом этмоқда. Поезднинг тўқнашуви сабаблари ҳақида маълумот берилмади, деб хабар беради report.az.