Укўприкда содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча тафсилотлар берилди

    Ҳодиса оқибатида яна 4 нафар шахс тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

    Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ва унда мактаб ўқувчилари ҳалок бўлганига оид хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат берди.

    Унга кўра, жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 08:20 ларда Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Э “Isuzu” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи 1994 й.т. Б.М. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

    Натижада, “Damas” автомашинаси йўловчилари 1987 й.т. М.Д ва 1988 й.т. Г.Қ. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этан. Ҳодиса оқибатида яна 4 нафар шахс тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates