Бу ҳақда Шимолий ҳудуд полициясига таяниб, NT News газетаси хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвиндан 60 километр шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғида жойлашган тўғонга қулаб тушган. Самолёт бортида 63 ёшли учувчи ва 29 ёшли йўловчи бўлган. Йўловчига зарар етмади.
Полициянинг таъкидлашича, самолёт кўплаб тимсоҳлар яшайдиган тўғонга олиб борувчи сув йўлларидан бирига қулаб тушган. Қутқарувчилар ҳалокатга учраган самолётдан аввалига “жароҳатланмаган йўловчини, кейин эса учувчининг жасадини” чиқариб олишди, деб хабар беради report.az.